Thursday, September 24, 2015

Eid al-Adha Message from Usman Ghazi, the Amir of the Islamic Movement of Uzbekistan



بسم الله الرحمن الرحيم

ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

1436 ҳижрий йилнинг муборак Қурбон Ҳайити кириб келиши муносабати билан Хуросон вилоятидаги муҳожир мужоҳидлар тарафидан табрик рисоласи.
Ислом ва мусулмонларни азиз қилувчи Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Жанг пайғамбари ва мужоҳидлар раҳбари бўлмиш Муҳаммадга, у зотнинг аҳли оиласи ва асҳобларига салот ва саломлар бўлсин! Аммо баъд:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:
{فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ وَنَادَيْنَاهُ أَنْ يَا إِبْرَاهِيمُ قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاءُ الْمُبِينُ}
"Бас, қачонки иккиси ҳам бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики; Биз унга нидо қилдик: “Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен тушингни рост-бажо қилдинг”. Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. Албатта бу очиқ-равшан имтиҳондир, холос". "Соффат" сураси, 103-106-оятлар.
Ер куррасининг ғарбу шарқидаги барча мусулмон биродарларимизни, тоғутлар зиндонларидаги барча асирларимизни, шаҳидларнинг бевалари ва етим фарзандларини ва Аллоҳнинг ҳақ динини ҳимоя қилиб, барча машаққатларни сабр ва азимат билан кўтараётган Исломий Халифалик лашкарларини муборак Қурбон Ҳайити билан табриклаймиз. Аллоҳ таоло ибодатларингизга барака берсин! Аллоҳ таоло қурбонликларингизни қабул қилсин! Аллоҳ таоло жиҳодларингизга барака берсин! Аллоҳ таоло очиқ-равшан Ҳақда сизларни собитқадам қилсин ва сизларни куфр уммати устидан ғолиб қилсин! Аллоҳ таоло Қиёматдаги даражаларингизни олий қилиб, сизларни олий Фирдавс жаннати эгаларидан қилсин! Амин!
Шуни айтиш лозимки, Қурбон Ҳайити бу фақат хурсандчилик ва шодлик кунлари эмас. Балки бу кунлар Иброҳим Халилуллоҳ ва Исмоил Забиҳуллоҳ алайҳимас саломлар Ислом уммати учун Қиёмат кунигача таълим бериб кетган фидокорлик дарсларини яна бир бор эслаш кунлари ҳамдир!
Ҳа! Аввало Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан, сўнгра тақдим қилинган улкан фидокорлик ва қурбонликлар туфайли бир асрлик замондан сўнг Исломий Халифалик яна бир бор қад кўтарди. Ўтган бир аср давомида Ер куррасининг барча бурчагидаги миллионлаб шаҳидлар жонларини қурбон қилиш эвазига, шайх Абдуллоҳ Аззом, шайх Усома бин Ладин, мулла Муҳаммад Умар, шайх Абу Мусъаб Зарқовий, шайх Абу Умар Бағдодий, Муҳаммад Тоҳир "Форуқ" ва бошқа жиҳодий раҳбарлар жонларининг қурбонлиги эвазига Исломий Давлат яна бир қайтиб келди. Унинг неъмати билан солиҳ амаллар ўз камолига етадиган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!
Дарҳақиқат, Ислом уммати фидокорлик ва қурбонлик умматидир. Кундан кунга ўз азиз жонларини фақат Аллоҳнинг розилигига етиш учун тақдим қилишга тайёр бўлган фидоий аёлу эркаклар сони кўпайиб бормоқда. Бу шаҳодатталаб фидоийлар куфр ва нифоқ умматининг қалбига қўрқув солди ва салибийлар, муртадлар, рофиза шийъаларга бахтсизлик, хору зорликни тоттирди. Салибийлар, муртадлар ва рофиза шийъалар келажакда тотадиган хору зорлик, бахтсизликлар бунданда улканроқ ва аччиқроқ бўлади! ИншаАллоҳ.
Аллоҳга ҳамду бўлсинки, ўтган йили Рамазон ойида барпо бўлган Исломий Халифалик заминлари кенгайиб, Миср, Мағриб, Нигерия, Кавказ, Хуросонгача етиб борди ва кенгайишда давом этмоқда. Аллоҳ таолодан умид қиламизки, қисқа фурсатда Халифалик ерлари Русия, Европа, Америкагача кенгайиб, бутун Ер аҳолиси Ислом адолати ва Исломий Давлат сояси остида яшайди. Бу Аллоҳга қийин эмасдир.
Хилофатимиз хадисларда башорат қилингандек Пайғамбарлик манҳажига мувофиқлигининг яна бир исботи ушбу халифалигимизнинг асосини худди замони саодатдаги каби муҳожир ва ансорларлар ташкил қилдилар. Раҳбарларимиз ҳам Ислом умматининг фикридан йўқотилган ушбу муҳим устун – муҳожирлик ва ансорликка қаттиқ эътибор қилиб келмоқдалар. Чунки шу йўл билан жиҳодимиз миллий, қавмий ва кофирлар чизган минтақавий қарашлар ва жоҳилият ақидаларидан озод бўлади. Шу йўл билан ўтган азизлигимизни қайтариб оламиз. Шу йўл билан Аллоҳ таоло айтган ажру мукофотларга эришамиз, иншаАллоҳ.
وَالَّذِينَ ءَامَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللهِ وَالَّذِينَ ءَاوَوْا وَنَصَرُوا أُولَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ
"Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар – ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир". "Анфол" сураси, 74-оят.
Шу ўриндан фойдаланиб биз оламдаги барча мусулмонларни Халифалик заминларига ҳижрат қилишга, мужоҳид биродарларига ёрдам беришга ва Оламий Куфрий Иттифоққа қарши муборак жиҳодда ўз Исломий Давлатларини мудофаа қилишга даъват қиламиз.
{قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ}
"Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатларим (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мен мана шунга (яъни, ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали – пешқадамиман”.
"Анъом" сураси, 162-163-оятлар.
Рисоламиз охирида ҳамма жойдаги Исломий Халифалик лашкарларини сабр, жидду жаҳд, фидокорлик, қурбонлик ва жиҳод қилишга қаттиқ ундаймиз. Аллоҳ таолодан сўраймизки, Аллоҳ таоло Халифалик лашкарларига ер юзида тамкин берсин ва келаси 1437 ҳижрий йилдаги Қурбон Ҳайитини янада кўпроқ фатҳлар ва ғалабалар билан кутиб олайлик. Эй Аллоҳ! Амин!
Эй Аллоҳ! Мўъмин бандаларингга нусрат бергин ва қадамларини собит қилгин ва уларни Ўз душманларинг ва уларнинг душманлари устидан ғолиб қилгин!
Эй Аллоҳ! Исломий Халифалик лашкарларини, раҳбарларини, амирларини ҳар қандай ёмонликдан Ўзин асрагин! Эй Оламлар Парвардигори, Амин!
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, валиллаҳил ҳамд.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хуросон вилоятидаги муҳожирлар амири
Мужоҳид Усмон Ғозий
Чоршанба, 9 зулҳижжа, 1436 ҳижрий йил
Исломий Халифаликнинг Хуросон вилояти.

No comments: